Шомуродов бошқа клубга ўтиш арафасида – футболчининг агенти

Элдор бошқа клубга ўтиш арафасидалигиучун “Тоттенхэм” билан ўйинга бормади, дейди унинг агенти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агенти, “ProSports Management” вакили Қаҳҳор Мўминов футболчининг Исроилдаги ўйинга бормагани, бошқа клубга ўтмоқчилигини айтди.

“Элдор бошқа клубга ўтиш арафасидалигиучун “Тоттенхэм” билан ўйинга бормади. Ушбу жараён трансфер ёки ижара кўринишида бўладими? Бу саволни “Рома” клубига берган маъқулроқ”, - дея ўнинг сўзларини келтирди “Championat.asia”.

Ҳужумчи “Рома”даги фаолияти давомида 40 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
Италия нашрлари хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг 27 ёшли ҳужумчисига А Серия жамоалари "Сампдория", "Монца" ва "Торино"дан қизиқиш мавжуд.