Ўзбекистон дипломатлари Новосибирскдаги ватандошлари билан учрашди

Қурилиш майдонларида вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан сайёр учрашув ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Новосибирскда қурилиш майдонларида вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан сайёр учрашув ўтказилди. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар берди.
Учрашув Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари томонидан ташкил этилди.
Унда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга яратиб берилган шарт-шароитлар ҳамда Ўзбекистонда давом этаётган конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ масалалар ҳақида сўз юритилди.
Бош консулхонанинг ушбу сайёр учрашувида фуқаролар олдида турган муаммолар ҳам бартараф этилгани баробарида уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарилди.