“Осиё болалари”: ўзбекистонлик спортчи илк кумуш медални қўлга киритди

Асадбек Абдумаликов 200 метрга баттерфляй усулда сузишда эришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчи Асадбек Абдумаликов “Осиё болалари” ўйинларида илк кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Владивостокда VII “Осиё болалари” ўйинларининг расмий мусобақалари старт олди.
Мусобақалар дастуридан ўрин олган сузиш баҳсларида ўзбекистонлик спортчи дастлабки кумуш медални қўлга киритди.
У 200 метрга баттерфляй усулда сузишда эришди.
Олтин медаль Сибирь федерал округи спортчиси Темофей Зинченкога насиб этди. Урал федерал округи спортчиси Глеб Корчагин эса бронза медали соҳиби бўлди.
Айтилишича, сузиш мусобақаларининг бир қатор йўналишларида совринли ўринлар учун курашлар давом этмоқда.
Бугун кун мобайнида шунингдек, соҳил волейболи, стол тенниси, бадиий гимнастика, баскетбол 3х3 спорт турларида саралаш мусобақалари ўтказилади.
Сузиш спорт турида ўғил ва қиз болалар 8 та йўналишда медаллар учун баҳс олиб боради.
Баскетбол 3х3 ўйинлари учун ташланган қуръа натижаларига кўра, бугун Ўзбекистон қизлар жамоаси Саха Республикаси вакилалари билан куннинг биринчи яримида, куннинг иккинчи ярмида Сибирь Федерал округи вакиллари билан куч синашади.
Энвер Усмонов мураббийлигидаги ўғил болалар жамоаси эса илк баҳсни бугун Узоқ шарқ федерал округига қарши ўтказса, кечги пайти Урал федерал округи жамоаси билан ўйнайди.