Норов ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида кимлар иштирок этишини айтди

Шу йилнинг 15-16 сентябр кунлари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида кимлар иштирок этишини маълум қилди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Владимир Норовнинг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари кенгаши саммитида Беларусь, Эрон ва Мўғулистон давлат раҳбарлари кузатувчи, шунингдек, Туркманистон президенти меҳмон сифатида иштирок этиши тасдиқланди.
Шунингдек, БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари ва АСЕАН, МДҲ, КХШТ, ЕОИИ ҳамда бошқалар ижроия органлари раҳбарларидан ҳам тасдиқлар олинди.
Владимир Норов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмонни бўлажак Саммитда меҳмон сифатида иштирок этиш таклифини қўллаб-қувватлаганликлари учун томонларга миннатдорчилик билдирди.