ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Дунё Ғарбнинг Россияни жиловлаш сиёсатининг чўққисига гувоҳ бўлмоқда, бироқ у Москва билан чекланиб қолмайди, қарор қабул қилишда ўз мустақиллигини сақлаб қолган бошқа давлатлар ҳам санкциялар ва бойкотларга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Хитойдаги элчихонаси матбуот котиби Георгий Егоров таъкидлади. РИА Новости.
Ҳозирда дунё ўз тарихидаги энг нотинч даврлардан бирини бошдан кечирмоқда. Аслида биз Ғарб узоқ вақтдан буён позицияларимизни заифлаштириш, бир қутбли дунё парчаланишига йўл қўймаслик мақсадида амалга ошираётган Россияни жиловлаш сиёсатининг чўққисига гувоҳ бўлмоқдамиз, деди Егоров.
Унинг қўшимча қилишича, “бу ҳолатга ва бу “фалсафа”га рози бўлмаганлар санкциялар ва ҳар хил бойкотларга дучор бўлади”.
Бизнинг мухолифларимиз Россия билан чекланиб қолмаслиги аниқ. Биздан кейин навбат қарор қабул қилишда суверенитет ва мустақилликни сақлаб қолган, БМТ Хавфсизлик Кенгашидан ташқарида қабул қилинган ноқонуний бир томонлама санкцияларга қарши чиққан давлатларга келиши мумкин, деди дипломат.
Шунингдек, у “дезинформация технологияси Ғарб сиёсатининг усули сифатида АҚШнинг хизматкори бўлишни истамайдиган давлатларга нисбатан мунтазам қўлланилаётганини” айтган. Унинг эслатишича, “Ғарбнинг асосий оммавий ахборот воситалари Хитойни COVID-19 нинг сунъий келиб чиқишида асоссиз ва қатъий айблаган, Пекин Олимпиадасини бойкот қилишга чақирган, Қозоғистондаги январ воқеалари пайтида оловга мой қўшган”.
Унинг айтишича, бундай мисоллар чексиз.
“Бундай шиддатли ахборот босими шароитида Ғарбнинг ташвиқот машиналарига қарши туриш мақсади билан ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ахборот иши соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари орқали ўзаро ҳамкорликни рағбатлантириш, стратегик алоқанинг умумий йўналишини ривожлантириш ҳозирги босқичдаги энг муҳим вазифалардан”, деди дипломат.