ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Тошкент вилояти Далварзин чўлидан илк бор лола гулининг ноёб ўсимлик тури топилди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.
Айтилишича, ҳудудда ўсувчи камёб ва ёқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб ўсимлик турларининг (Nanophyton botschantzevii, Hedysarum drobovii, Kamelinia tianschanica) мониторинги амалга оширилди.
Ўрганишлар натижасида Tulipa Borszczowii Baker турининг илк бор ценопопуляцияси топилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган ўсимлик уруғлари ва тирик ўсимлик намуналаридан Тошкент вилояти флорасининг кадастрини юритишда фойдаланилади.
Қолаверса, Ўзбекистон “Қизил китоби” нинг янги нашрларини тайёрлашда ҳам қўлланилади.
Маълумот учун, мазкур ўсимлик апрель ва май ойларида гуллайди. Унинг баландлиги 6 смгача етади. У сариқ ёки тўқ сариқ рангда бўлиб, ҳудди лола гулидек марказида тўқ жигарранг доғлари бор.