"Қаттиқ қаршилик бўлади": нега НАТОни Жонсонга топширишмоқчи?

Борис Жонсонни Британия ҳукуматидан ҳайдаб чиқаришга улгуришмасданоқ, ОАВлар унга янги иш топгандек, яъни уни НАТО бош котиби деб сайлашни таклиф қилишмоқчи.
Sputnik
Михаил Катков
Консерватив партияга бу ғоя маъқул. Баъзилар Жонсонни “миллатга иснод келтирган” деб билади, аммо Россияга қарши асосий курашчи ролига у тамомила мос келади. Британиялик ғаройиб сиёсатчининг карьера истиқболлари ҳақида - батафсил РИА Новости материалида

“Ғарб қирғийи”

НАТОнинг янги бош котиби 2023 йилда тайинланиши керак. The Telegraph фикрига кўра, Россияга қарши фаол позицияси сабабли Борис Жонсон бу лавозимга мос келади. Бундан ташқари, Brexit собиқ вазири Дэвид Жонсоннинг таъкидлашича, айнан Борис Швеция ва Финляндияни альянсга аъзо бўлиш учун ариза топширишга кўндирган.
Консерваторлар партиясида бу ташаббусни қўллаб – қувватлашмоқда. Парламент мудофаа қўмитасининг тори вакили Ричард Дракснинг сўзларига кўра, Жонсон - атоқли британиялик. Бундан ташқари, у Киевнинг лоббистик салоҳиятига таяниши мумкин. Бежизга уни Жонсонюк деб аташмайди - у украинларга жуда яқин. Президент маъмурияти сайтида ҳатто уни Украина бош вазири этиб сайлаш ҳақида петиция пайдо бўлган.
Жонсон НАТО бош котиби сифатида Россия билан курашда европаликлардан катта қатъият кутаётган АҚШ учун жуда фойдали бўлади. Ғарбий ОАВ лар бир неча бор таъкидлашган, яъни Евроиттифоқнинг кўп мамлакатлари ёки Москва билан диалогга киришади, ёки Россия - Украина можаросидан ошкора масофа сақлашмоқда. Жонсонюкнинг ғайратлилиги ва жанжалкашлиги уларнинг ўз позицияларини ўзгартириш учун қўл келиши мумкин.
Mirror нашрининг таъкидлашича, Жонсоннинг мамлакат мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 %дан 2,5 %гача оширишга ваъда бергани ҳам фойдали бўлади. Агар у бош котиб сифатида буни уддаласа, нафақат Лондонга балки НАТОнинг барча мамлакатлари учун манфаатли бўлади.

Ички ихтилоф

Жонсон НАТОнинг британиялик тўртинчи раҳбари бўлиши мумкин, аммо бошқа номзодлар ҳам бор. 2021 йилда ОАВлар номзодлар орасида Германия, Хорватия, Литва ва Эстониянинг собиқ раҳбарлари: Ангела Меркель, Колинда- Грабар-Китарович, Далю Грибаускайте ва Керсти Кальюлайдни кўрсатиб ўтишган. Бу ерда Ғарбнинг гендер тенглик бўйича сиёсатининг ўрни бор.
Эҳтимол, собиқ бош вазир учун Канада, Польша, Руминия, Болтиқбўйи, Чехия, Хорватия ва бошқа русофоб мамлакатлар овоз бериши мумкин. Бироқ, масала ҳали ечилгани йўқ. Британия армиясининг собиқ раҳбари Ричард Даннат айтгандек у одам “миллатга иснод келтирган”. Бошқа мамлакатларда эса у ҳақида бунданда ёмон фикр билдиришади.
Жонсонга Евроиттифоқ лидерлари қарши чиқишлари мумкин. Масалан, The Telegraph Европа интеграциясининг асосий тарафдори бўлмиш Франция президенти Эммануэль Макроннинг ЕИдан Лондонни чиқариб олган одамни қўллаб-қувватлашга шубҳа билдирмоқда. Киевга катта ҳарбий ёрдам беришга тийилиб турган Германия канцлери Олаф Шольц ҳам Жонсонни НАТО раҳбари креслосида кўришдан мамнун бўлмайди.
Янада қийинроқ вазият Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған билан бўлиши мумкин. Швеция ва Финляндияни НАТОга қабул қилиш жараёнлари ҳанузгача тугагани йўқ - Анқара консенсусга алмашиш сифатида Америкада ишлаб чиқарилган қирувчи самолётлар ва курдларни топширишни талаб қилмоқда. Турк етакчиси ҳақида масхара қилувчи шеърлар ёзган Жонсоннинг музокараларда пайдо бўлиши эса вазиятни умуман осонлаштирмайди. Қолаверса, Туркия альянсда армия сони бўйича иккинчи йирик мамлакат.
НАТО низомига кўра, Бош котиб бир овоздан сайланади. Амалда бунга норасмий дипломатик алоқалар орқали эришилади. Мисол учун, 2009 йилда Анқара Андерс Фог Расмуссенга қарши чиққан, бироқ вето қўймаган.

Асосий душман

НАТОнинг ҳозирги бош котиби мана шу йили истеъфога чиқиши керак эди. Аммо Украина можароси сабаб, альянсда бир муддат кутишга қарор қилишди. Столтенбергни қатъиятсизликда айблашмоқда. У нафақат Россия билан келишишга чақирган, балки Украина осмонини ёпишни рад этган. Киевда буни кўпчилик сотқинлик сифатида қабул қилди.
Июнь ойи сўнггида Мадридда НАТО мамлакатлари саммити бўлиб ўтди ва унда Москвани “иттифоқдошлар хавфсизлиги учун муҳим ва тўғридан-тўғри таҳдид” сифатида баҳолашди. РИА Новости билан суҳбат қилган экспертларнинг айтишича, шу сабабли альянсга амалдаги бош котибга қараганда анча радикал одам керак.
"Жонсон Европадаги бир гуруҳ мамлакатларни Украина Россия устидан ғалаба қозонгунга қадар- яъни 1991 йилдаги ҳудудларини қайтармагунча жанг қилишни таъкидлаган", - дейди Евро-Атлантика ҳамкорлик ассосиацияси президенти, Россия Фанлар академияси ИНИОН директори ўринбосари Татьяна Пархалина.
“Бош котиб альянс аъзоларини назорат қиладиган ва муаммоларга ўз ечимини таклиф қиладиган бўлиши керак. Агар 2023 йилнинг куз фаслига келиб ҳам Москвага қаттиқ қаршилик қўрсатадиган одамга эҳтиёж бўлса, Жонсоннинг сайланишига катта эҳтимол бор”, - дейди Пархалина.
“Жонсоннинг жанжалкашлиги альянсга байрам муҳитини олиб киради, бироқ ҳаммани бирдек хурсанд қилмайди”, - дейди “Россия в глобальной политике” нашри муҳаррири Фёдор Лукьянов. “Жонсон Украинани фаол қўллаб-қувватламоқда. Унинг қатъияти кимгадир дадиллик беради, яна бошқаларни эса қўрқитади, чунки ҳамма ҳам олов ичига киришга тайёр эмас. Жонсоннинг сайланиши НАТО нинг Россияга бўлган муносабати ҳеч ўзгартирмайди. Чунки бош котиб сифатида унга керакли функционал бўлмайди, бироқ блок аъзоларини қутблаштира олади”, - дея таъкидламоқда сиёсатшунос.
Бошқа томондан эса НАТОнинг бюрократив аппарати Жонсонни ўз назоратига олади ва унинг ўз характери - волюнтаризм, шартларга муросасизлик ва сурбетлиги - альянснинг стратегик манфаатларидан юқори туришига йўл қўймайди.