ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб матбуотида ундан кўра машҳурроқ эканлиги ҳақидаги шикоятлари асосли. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“У ҳақли равишда шикоят қилди, у ҳақиқатан ҳам Лавровдан камроқ машҳур. Бунда унинг имконияти йўқ”, - деди Песков журналистларга. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Боррел аввалроқ Ғарб матбуотида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга қараганда унчалик машҳур эмаслигидан шикоят қилган эди.