ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Тест синови учун тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентларга қўшимча имконият берилди.
Қайд этилишича, 27 июль куни my.dtm.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали онлайн рўйхатдан ўтган, лекин тўловни амалга оширишга улгурмаган абитуриентлар бор.
Тест синовлари учун тўловни амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларида иштирок эта олмайди.
Шуни инобатга олган ҳолда, абитуриентлар 28 июль куни соат 18:00 қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.
“Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўловни амалга оширадилар”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 27 июль ҳолатига кўра, онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриент сони 1 214 232 нафарни ташкил этди.
Шундан:
395 023 нафари — жорий йил битирувчилари;
819 209 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.
Таълим шакллари бўйича:
Кундузги таълим шакли — 612 530 нафар;
Сиртқи таълим шакли — 565 902 нафар;
Кечки таълим шакли — 27 417 нафар;
Масофавий таълим шакли — 8 383 нафар.
Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимоти:
Қашқадарё вилояти — 140 797 нафар;
Самарқанд вилояти — 133 610 нафар;
Тошкент вилояти — 116 251 нафар;
Фарғона вилояти — 109 938 нафар;
Сурхондарё вилояти — 106 145 нафар;
Андижон вилояти — 79 235 нафар;
Наманган вилояти — 77 607 нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси — 75 819 нафар;
Жиззах вилояти — 74 346 нафар;
Тошкент шаҳри — 68 545 нафар;
Бухоро вилояти — 67 663 нафар;
Хоразм вилояти — 64 351 нафар;
Навоий вилояти — 54 512 нафар;
Сирдарё вилояти — 45 413 нафар.
Эслатиб ўтамиз, 27 июль куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланганди.