Чилонзор кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади

Йўл қурилиши ишлари олиб борилиши сабабли ёпилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Чилонзор кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар Транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

“Йўл қурилиши ишлари олиб борилиши сабабли, Чилонзор туманининг Чилонзор кўчаси Муқимий кўчаси билан кесишган жойидан Гагарин ҳайкалигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади”, дейилади хабарда.

Ёпиладиган йўл
Йўл таъмирлаш-қурилиш ишлари 2022 йил 28 июлдан бошланади. Бу даврда ҳайдовчилар Чилонзор тумани Арнасой кўчасидан фойдаланишлари мумкин.