Ҳайратомуз ва антиқа: Саудия Арабистондаги чўлда қурилаётган осмонўпар бино кўриниши

Саудия Арабистонида 120 километр узунликдаги, кўзгули ойна билан қопланган "Mirror Line" осмонўпар биносини қуриш режалаштирилмоқда.
Sputnik
1 / 11

Унинг баландлиги тахминан 500 метр бўлган иккита бинодан иборат бўлади, улар 120 километрли чўл, қирғоқ ва тоғ ландшафтлари орқали бир-бирига параллел равишда туради.

2 / 11

Қурилиш тугаллангандан сўнг, бино1 триллион долларга баҳоланиши кутилмоқда

3 / 11

Икки бино пиёдалар ўтиш жойлари орқали боғланади, уларнинг остидан тезюрар поезд ҳаракатланади.

4 / 11

Лойиҳа аҳоли бир-бирига пиёда 5 дақиқада етиб бориши, шунингдек, 20 дақиқа ичида бинонинг бир четидан иккинчи четига ўтишига мўлжаллаб ишлаб чиқилган.

5 / 11

Бино валиаҳд шаҳзода ва амалда ҳукмдор Муҳаммад бин Салмоннинг углерод чиқариши нолга тенг бўлган "Neom" лойиҳасининг маркази ҳисобланади.

6 / 11

"Neom" Саудия Арабистони суверен жамғармасига тегишли бўлиб, Саудия Арабистони иқтисодиётини диверсификация қилиш ва унинг нефтга қарамлигини камайтириш бўйича Saudi Vision 2030 режасининг бир қисмидир.

7 / 11

"Mirror Line" қайта тикланадиган энергиядан қувватланади.

8 / 11

У ерда тахминан 300 метр баландликда жойлашган стадион ҳам бўлади.

9 / 11

Бинолар 5 миллион кишига мўлжалланган бўлиб, тезюрар поезддан ташқари, қайиқ причалини (кема, қайиқлар боғлаб қўйиладиган жой) ҳам ўз ичига олади.

10 / 11

"Mirror Line" осмонўпар биноси лойиҳаси

11 / 11

"Mirror Line" осмонўпар биноси лойиҳаси