Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украинада янги разведка комплексидан фойдаланишни бошлади

Янги разведка тизимлари душман нишонларининг координаталари ва бошқа параметрларини аниқлаш имконини беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украинада Су-34 фронт бомбардимончи самолётига асосланган янги разведка комплексидан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда РИА Новости манбасига таянган ҳолда хабар берди.
“Махсус операция доирасида Россия Аэрокосмик кучлари Су-34 фронт бомбардимончи самолётлари асосидаги янги разведка тизимларидан фойдаланишни бошлади”, - деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, янги разведка тизимлари душман нишонларининг координаталари ва бошқа параметрларини, хусусан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Украина радар станцияларининг позицияларини аниқлаш имконини беради.
Бундан ташқари, Россия Қуролли кучлари Украинада дунёдаги энг узоқ масофали СВЛК-14С “Сумрак” милтиғи ва “Ступор” электромагнит тизимларидан фойдаланган. Россия бош вазири ўринбосари Юрий Борисов Давлат думасида Россия армияси Украинада ҳарбий махсус операция бошланганидан бери зарур бўлган ҳамма нарсани олаётганини айтди.