Қорақалпоғистон ИИВ вазири лавозимидан озод этилди

Эндиликда полковник Аманбай Оринбаев Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш йўналишида ўз фаолиятини олиб боради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Полковник Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди.
Аманбай Оринбаев
У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Аманбай Оринбаев 2022 йил мартида Қорақалпоғистон ички ишлар вазири этиб тайинланганди.
Унга қадар Оринбаев ИИВ ЖХД Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ундан олдин эса ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари бўлиб ишлаган.