Шифокор-парҳезшунос Наталья Круглованинг айтишича, ортиқча вазн ва қандли диабетга чалинганлар шакарни кўп истеъмол қилмаслиги керак. Чунки асал қўшимча шакар ҳисобланади ва калория бўйича ҳам у шакарга яқин.
“Қандли диабетга чалинганларнинг кўпчилиги асални шакар ўрнини босувчи маҳсулот ҳеб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас, унинг таркибида ҳам худди шакар каби калория ва оддий углеводлар бор”, - дейди у.
Круглова бундай одамларга шакарни аниқ миқдорда – кунига битта чой қошиқдан кўп бўлмаслиги кераклигини айтди. Асални творог ёки каша билан биргаликда истеъмол қилиш мумкин. Чунки уларда озуқавий моддалар бўлиб, асал ҳазм бўлишини секинлаштиради.
Шунингдек, аллергияли одамлар ҳам шакарни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши керак. Бундан ташқари, асал бир ёшга тўлмаган болаларга тавсия этилмайди. Чунки у ичак касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
“Асал умуман иссиқлик билан қайта ишланмайди. Катта ёшли болаларнинг иммун тизими тўлиқ шаклланган бўлади. Асалга ҳам тўғри реакция билдиради. Бир ёшга тўлмаган болалар учун эса асал берилмайди”, - дейди Круглова.