ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Хитой “душманлар” рўйхатида Россиядан кейин Ғарбнинг навбатдаги нишонига айланади, ғазабга сабаб бўлган ҳар қандай давлатга нисбатан санкциялар қўлланилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таъкидлади. РИА Новости
“НАТО ўз душманларини тартиб билан тайинлайди. Россия биринчи рақамли. Хитой иккинчи ўринда”, деди у Россиянинг Аддис-Абебадаги элчихонасида хорижий дипломатлар билан гаплашар экан.
“Агар Ғарб кимнидир жазолашга қарор қилса, барча тамойиллар бузилиши мумкин. Агар керак бўлса, улар ғазабга сабаб бўлган ҳар қандай давлатга нисбатан санкциялар қўллашдан тортинмайди. Мен навбатдаги нишон бўладиган давлат сифатида Хитойни тилга олдим”, дея қўшимча қилди Лавров.