“GTL” нафтасининг биринчи партияси Бухорога юборилди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида синтетик “GTL” нафтасидан автомобиль бензинининг машҳур русумларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи синтетик “GTL” нафтасининг илк партиясини қабул қилди.
Айтилишича, заводда “GTL” нафтасидан автомобиль бензинининг машҳур русумларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ҳар ойда 5 минг тонна "GTL" синтетик нафтаси қабул қилиш режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжларини қоплаш учун етказиб берилади.
Маълумот учун, “GTL” нафтаси нефть ва кимё саноати ва унинг энг муҳим жараёни ҳисобланган буғли крекинги учун қимматбаҳо хомашёдир. Нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган нефть негизидаги нафтага нисбатан “GTL” нафтасининг таркибида парафиник углеводородлар миқдори юқори, ароматик моддалар миқдори эса – пастдир.
Элатиб ўтамиз, аввалроқ “Uzbekistan GTL” заводидан 10 тонналик синтетик дизел ёқилғисининг биринчи партияси сув аркалари орқали Навоий кон-металлургия комбинатига жўнатилганди.
Чўлдаги мўъжиза: улкан “Uzbekistan GTL” заводи қандай ишлайди – видео