Эрон Россия самолётларига техник хизмат кўрсатади

Битимга кўра Эрон Россияга ускуналар ҳам етказиб беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Эронда Россияга ускуналар етказиб бериш ва Россия авиалайнерларига техник хизмат кўрсатиш бўйича келишувни тасдиқлашга қарор қилинди. Бу ҳақда Ислом республикаси Фуқаро авиацияси бошқармаси вакили Миракбар Разавий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, келишув Россияга Эронда ишлаб чиқарилган қисмлар ва жиҳозларни етказиб бериш, шунингдек, Россия самолётларини Ислом республикасининг сервис марказларида таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш имкониятларини кўзда тутади.
Шунингдек, Россия транспорт вазири ўринбосари ва Эрон Фуқаро авиацияси бошқармаси раҳбари ўзаро англашув меморандумини имзолаган. Унга кўра, Россия ва Эрон ўртасидаги йўловчи авиарейслари сони ҳафтасига 35 тага етказилади.
Путин Эрон раҳбари билан миллий валюталардан фойдаланишни келишиб олди