Баъзи тадбиркорлар солиқ тўлашда қатор имтиёзларга эга бўлишди

Хўжаликларда балиқ етиштиришни кооперация асосида йўлга қўйган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январгача барча солиқлардан озод қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. 26 июль куни қабул қилинган қонун билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра бизнес учун қуйидаги имтиёзлар белгиланди:
- Чакана савдо, умумий овқатланиш, меҳмонхона, йўловчи ва юк ташиш, автотранспортларни таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматларини, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматлари кўрсатувчи, кўнгилочар жойларда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар – 2022 йил 1 апрелдан 2025 йилдан 1 январгача ижтимоий солиқни 1 фоиз тўлайди;
Тадбиркорлар 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача майдони 5 минг кв/м дан кўп савдо комплекслари ва меҳмонхоналар, улар эгаллаган ерлар бўйича қуйидагиларга ҳақли:
мол-мулк ва ер солиғи бўйича ставкаларга нисбатан 0,1 коэффициентни қўллашга;
фойда солиғини ҳисоблашда 2 йиллик мазкур биноларнинг қийматини амортизация тарзида чегириб ташланадиган харажатларга киритишга.
Хўжаликларда балиқ етиштиришни кооперация асосида йўлга қўйган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январгача барча солиқлардан (ҚҚС ва ижтимоий солиқ мустасно) озод қилинади.
Чарм, мўйна хом ашёси ва жунни қайта тайёрлаш, қорамолни автоматлаштирилган тарзда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади.
Айрим шахсларга солиқ тўлашда имтиёзлар берилди