ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари “тиз чўкди” ва бирин-кетин хўрликларга дучор бўлмоқда. Бу ҳақда собиқ президент Дональд Трамп таъкидлади. РИА Новости
“Мамлакатимиз глобал миқёсда бирин-кетин тарихий хўрликларга дуч келмоқда, ватанда эса асосий ҳуқуқ ва эркинликларимиз қамал остида”, деди Трамп America First Policy Institute форумида.
Унинг сўзларига кўра, унинг даврида мамлакатда энергия ресурслари масаласи устунлик қилган, бензин нархи ва инфляция паст бўлган, давлат дунёда ҳурматга сазоворбўлган.
“Америка орзуси парча-парча бўлди ва бу социалистик иқтисодий сиёсат ва цивилизацияга ҳужум ортга қайтарилмас экан, мамлакат қолмайди. Ҳозир бизнинг мамлакатимиз тиз чўкди. Шундай бўлади, деб ким ҳам ўйлаган эди”, деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар бошқа мамлакатлардан энергия сўрамоқда, инфляция ва бензин нархи рекорд даражага етмоқда, “миллионлаб” ноқонуний муҳожирлар мамлакатга ҳимояланмаган чегаралардан “бостириб кирмоқда”. Трампнинг айтишича, мамлакат жуда тез “дўзахга тушади”.