Сув ҳавзаларида сузишнинг бир қанча хавфлари ҳам бор. Олий тоифали лор-шифокор Владимир Зайцевнинг айтишича, сузишда бурун ва қулоқларга сув кирса органларнинг шиллиқ қаватларига гидравлик зарба беради ва шу билан яллиғланиш жараёнларини қўзғатади.
“Биринчи ҳолат- гидравлик зарба. Яъни бунда сув бурун бўшлиғи, ҳалқум ва димоғ шиллиқ қаватларига зарба беради. Агар зарба кучли бўлса яллиғланиш бошланиши мумкин. Шунингдек, сув қулоқнинг эшитиш найчасига кириши мумкин”, - дейди Зайцев.
Иккинчи ҳолат - сув ҳавзаси микрофлораси. Шифокорнинг айтишича, сув ҳавзаларидаги микроблар фарингит, тонзиллит ва отит каби касалликларига сабаб бўлиш эҳтимоли бор.
Шифокор бурун ва қулоқларга сув кирганда қандай чора қўллаш кераклигини ҳам айтди
“Агар қўлингизда ичимлик суви бўлса, оғиз бўшлиғини ювиш, томоқни чайиш керак. Бурунни қаттиқ қоқиш керак эмас- бу билан саломатликка зарар етказиш мумкин. Бурун ва қулоқ томчиларидан фойдаланиш, томоқни сувли антисептик билан чайқаш мумкин. Агар бир кундан кейин ҳам бурун ва қулоқлардан ачишиш ва безовталик ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак”, - дейди мутахассис.