Эронда ишлаб чиқарилган зарба берувчи учувчисиз аппаратларнинг Россияга етказилиши ҳақида хорижда чоп этилган хабарлар эҳтимолий сценарийни батафсил маълум қилади.
Эрон дронларининг Россияга етказилгани ҳақида бир қанча ОАВлар хабар беришди. Хабарларда ҳатто учувчисиз аппаратнинг “Shahed-129” модификацияси эканлиги, Астрахан-Волгоград бўйлаб етказилгани ҳақида ёзилган.
Дронлар етказилишининг иккинчи версияси - ҳаво кўприги орқали амалга оширилган: Qeshm Fars Air (гўёки Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига алоқадор) Эрон авиакомпаниясининг Boeing 747-300 юк ташувчи борти 24 июль куни Москвага навбатдаги рейсни амалга оширган.
Аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Россия вакилларининг июнь ойида Эрондаги Кашан аэродромига икки маротаба ташриф буюргани ҳамда Shahed-191 ва Shahed-129 пилотсиз учар аппаратларининг юқори аниқликдаги ракеталар билан синаб кўргани ва бу Россиянинг уларни олишга қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берди. АҚШ разведкасининг хабар беришича, Эрон Россияга “юзлаб” дронлар етказиб бериши мумкин.
Оловсиз тутун бўлмайди деганларидек, Россия президенти Владимир Путин 19 июлда Теҳронга қилган ташрифи чоғида Эрон ҳукумати билан дронлар етказиш бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб бормаган (давлат раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг расмий хабарларига кўра).
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Нассер Канаани журналистларнинг дрон ҳақидаги саволларига Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик махсус операциядан олдин бошланган ва ундан кейин ҳеч қандай аниқ вазиятлар бўлмаган дея жавоб берган.
Эрон қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, генерал Киомарс Ҳайдарий 22 июль куни Теҳроннинг дўст мамлакатларга пилотсиз учар аппаратларни етказиб беришга тайёр эканлигини билдирган.
Шундай қилиб Москва ва Теҳрон етказиб беришлар ҳақидаги маълумотларни тасдиқлагани ҳам, рад этгани ҳам йўқ. Юзага келган вазиятда Эрон ва Россия ўзларини оқлашга мажбур эмас.
Эрон “Шаҳидлар”ининг хусусиятлари
Ғарб мамлакатларининг қарама-қаршилиги ва қирк йиллик санкцияларига қарамай, Эрон қудратли мудофаа саноати, юқори технологияли авиақурилишни ярата олган ва учувчисиз авиация борасида катта муваффақиятларга эришган.
Эроннинг разведкачи-зарба берувчи учувчисиз аппаратлари ва саккизта асосий “оилалар”нинг дрон-камикадзелари Сурия ва Ироқда минглаб ҳарбий парвозларни амалга оширишган. Бутун “эскадриля”ларнинг оммавий зарбалар технологияси ва тактикаси ишлаб чиқарилган. Эрон дронларининг саккизта йирик “оиласи” Африка ва Жанубий Америка бозорларини ишонч билан забт этмоқда. Айрим давлатлар тайёр ускуналар ва уни ишлаб чиқариш учун лицензия сотиб олди: Тожикистон Ababil-4, Венесуэла Mohajer-6 дронларини йиғмоқда.
Military Watch Magazine нашри таъкидламоқда: “Эрон кўринмас-дронлари яқинда Украина учун жуда ёмон янгилик бўлиши мумкин”. Ғарбда Россия Исроилнинг Hermes 450 ва Американинг MQ-1 Predator технологияларига асосланган Shahed-129 оғир зарба берувчи дронига ставка тиккан.
Shahed-129 Эрон “бестселлери” йигирма йилдан буён серияли ишлаб чиқарилмоқда. 2019 йилда эса унга асосланган денгиз флоти учун версия яратилган – Simorgh учувчисиз аппарати юқори аниқликда ва узоқ масофаларга ақлли бомбалар билан бир пайтнинг ўзида тўртта нишонга зарба бера олади.
Ҳужумчи “Шаҳид”нинг фюзеляж узунлиги - қарийб 8 м, қанот қоқиши- 16 м. Ҳарбий юклама- 400 кг гача. Максимал тезлик- 150 км/соат, давомийлик- 24 соатгача. Жанговар радиус- 1700 км. Қуролланиш- Sadid-1 тўртта бошқариладиган танкка қарши ракеталар (Spike-ER исроилда ишлаб чиқарилган муқобили) ёки юқори аниқликдаги Sadid-345 режалаштириладиган бомбалар. Стационар ва ҳаракатланаётган нишонларга тегиш учун қаттиқ нуқталарга саккизтагача тез отиш мосламаларини ўрнатиш мумкин.
Shahed-129 оғир дронларининг тактик-техник характеристикалари Украинадаги маҳсус операцияда кенг кўламли разведка- ҳужум топшириқларини самарали бажаришлари мумкин. У ерда аввал Россиянинг “Иноходец” (“Орион”нинг ўзи, жанговар радиус 300 км, тезлиги 200 км/соат, жанговар юклама 300 кг) ва Туркиянинг Bayraktar-TB2 (радиус- 150 км, крейсер тезлиги 130 км/соат, жанговар юклама- 150 кг) дронлари фаол иш олиб боришган.
Россиянинг ҳужумчи “Иноходец”и (“Орион”) дунёнинг энг зўр дронлари билан беллашишга қодир, арсеналида “ҳаво- майдон”, “ҳаво-ҳаво” ракеталарига эга. Бироқ, “Кронштадт” гуруҳининг корхонаси бундай машиналарни йилига ўнта ишлаб чиқаради. Агар бугуннинг ўзида Украинадаги ҳарбий операция учун юзталаб дронлар керак бўлиб қолсачи? Бундай пайтда - уруш вазиятида учувчисиз аппаратнинг куни бир неча ҳафта холос.
Ғарб мамлакатлари Украина Қуролли Кучларига қуролларнинг ўнлаб турларини етказмоқда- учувчисиз аппаратлар компенсациясини тўламоқда. Россия Украинадаги ҳарбий операциялар театрида ўзиники билан бирга дўст мамлакатларнинг самарали тизимлари ва комплексларидан фойдаланиши мумкин.
Эронда ишлаб чиқарилган ҳужумчи учувчисиз аппаратларидан оммавий фойдаланиш Россия қўшинлари ҳамда Донбасс халқ милицияларининг ҳужумчилик салоҳиятини ошириши аниқ.
Технологик мумкин, тактик жиҳатдан мақсадга мувофиқ, геосиёсий жиҳатдан бу АҚШ ва НАТОнинг юзига кўп қутбли дунёнинг тарсакиси бўлиши мумкин. 24/7 режимида Украина осмонларини патрул қилиб турган Shahed-129 дронлари “ушлаб бўлмас” HIMARS РСЗО ларини йўқ қилиш ва Россиянинг махсус ҳарбий операциядан кўзлаган мақсадларига етишини тезлаштиради.