Сўнгги олти йилда неча кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилгани очиқланди

2022 йилда 295 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. 2016 йилнинг декабрь ойидан ҳозирги кунга қадар жами 23 минг 310 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. Мамлакат президенти тегишли 97 та фармонни имзолаган.
ЎзА маълумотларига кўра,
2016 йилда – 179 нафар;
2017 йилда – 1 064 нафар;
2018 йилда – 2 760 нафар;
2019 йилда – 6 318 нафар;
2020 йилда – 8 127 нафар;
2021 йилда – 4 567 нафар;
2022 йилда – 295 нафар шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилган.
Эслатиб ўтамиз, 1992 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. Яъни, 1991 йилдан 2007 йилга қадар республикада жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик берилган бўлса, 2007 йилдан 2016 йилнинг декабрь ойига қадар фуқаролик ҳеч кимга берилмаган.
Қайд этиш жоизки, президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 1995 йилга қадар Ўзбекистонга келган ва шундан буён мамлакатда муқим яшаётган шахсларга автоматик тарзда фуқаролик бериладиган бўлди. Натижада 50 мингга яқин шахсларнинг фуқаролик билан боғлиқ, узоқ йиллардан буён ечилмай келаётган муаммолари ҳал этилди. Бундан ташқари, ватандошларга фуқаролик бериш тартиби соддалаштирилди.