ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Брюссель бош вазир Марио Драги истеъфога чиққанидан кейин Италия Россиянинг Европадаги “Троя оти”га айланиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақида шарҳловчи Бернардо де Мигель Испаниянинг “El País” газетаси учун мақоласида ёзган.
“Европа Иттифоқи пойтахтидаги қўрқув шундан иборатки, Италия энг яхши ҳолатда Москвага қарши умумий стратегиянинг заиф бўғинига, энг ёмон ҳолатда эса Россия президенти Владимир Путин хизматидаги Троя отига айланади”, - деб ёзади де Мигель.
Нашр муаллифларининг тушунтиришича, Брюссель Италиянинг позициясидан хавотирда, чунки Рим Россия углеводородлари етказиб берилишига сезиларли даражада боғлиқ.
“Баъзи италян оммавий ахборот воситалари тарқатаётган аргументлар Европанинг Кремлга қарши санкциялари фақат Европа Иттифоқи иқтисодига зарар етказади, лекин Россия ҳарбий қудратига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, деган назарияни таъминлайди”, - дейилади хабарда.
Де Мигелнинг фикрича, Драги истеъфоси билан Брюссель тиргаксиз, Киев эса қимматли иттифоқчисиз қолди.
Маълумот ўрнида, ўтган ҳафта Италия бош вазири истеъфога чиқиш қарорини тасдиқлади. Драги Украинани “ҳар қандай йўл билан”, жумладан, қурол-яроғ етказиб бериш орқали ҳам қўллаб-қувватлашни ёқлаган.