ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 3 августдан диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланади. Бу ҳақда Диний идоранинг Таълим ва илмий-тадқиқодлар бўлими хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида ўтказилади.
Ҳадис илми мактаби
3 август – Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис (ижодий имтиҳон);
Араб тили (ижодий имтиҳон). Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси спорт зали.
4 август – Ўзбекистон тарихи (тест синови). Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисми.
5 август – Мандат ҳайъати.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти
8 август – Араб тили (ижодий имтиҳон). Имтиҳон жойи: Тошкент ислом институти биноси айвон қисми.
9 август – Фиқҳ ва ақоид (тест синови). Ўзбекистон тарихи (тест синови). Имтиҳон жойи: Тошкент ислом институти ҳовлиси.
10 август – Мандат ҳайъати.
Мир Араб олий мадрасаси
11 август – Араб тили (ижодий имтиҳон). Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.
12 август – Фиқҳ ва ақоид (тест синови). Ўзбекистон тарихи (тест синови). Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.
13 август – Мандат ҳайъати.
Маълумот учун, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактабига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, диний таълим муассасаларига қабул 20 июндан бошланганди.