ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг бу ҳафтадаги иш режасини маълум қилди.
Қайд этилишича, матбуот котибининг анъанавий душанба брифинги бироз танаффусдан сўнг яна қайта тикланди. Келгуси ҳафтадан эса янги форматда давом этади.
Шерзод Асадов қайд этишича, бошланган ҳафтада президентнинг иш тақвими жуда тиғиз, давлат раҳбари иштирокида режалаштирилган тадбирлар кўп.
“Ҳафта давомида президентимиз ҳузурларида бир нечта долзарб масалаларга доир тадбир муҳокамалар режалаштирилган”, - дейди Шерзод Асадов.
Давлат раҳбарининг бу ҳафта иш режаси қуйидагича:
Тармоқ ва ҳудудларда ахборот технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказилиши кўзда тутилган.
28-29 июль кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Шавкат Мирзиёевнинг Ташкилот ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви кўзда тутилган.
25-26 июль кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади ва унда 20 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этади. Уларга президент мурожаати йўлланади.