ЖССТ маймун чечаги тарқалишини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

Қайд этилишича, маймун чечагининг бутун дунё бўйлаб тарқалиш хавфи ўртача, Европада эса юқори.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечаги касаллигининг тарқалишини соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
“Бизда янги юқиш усуллари орқали дунё бўйлаб тез тарқаладиган ва халқаро соғлиқни сақлаш қоидалари мезонларига жавоб берадиган эпидемия мавжуд. Маймун чечаги эпидемияси соғлиқни сақлаш тизимида халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолатга айланди”, — деди ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус
ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечагининг бутун дунё бўйлаб тарқалиш хавфи ўртача. Европада эса хавф юқори.
Ташкилот раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда 75 та давлат ва ҳудудда 16 мингдан ортиқ инфекция ҳолати қайд этилган ва беш киши вафот этган.

Мавзуга оид:

Европада эпидемиологик вазият мураккаблашмоқда - ЖССТ
ЖССТ: киши маймун чечагини қайта юқтириб олиши мумкин
Ўзбекистонда маймун чечаги касаллиги қайд этилмади - Отабеков
Маймун чечаги ҳақида ҳақида нималар маълум