Қозоғистон чегарачилари катта миқдорда наркотик партиясини қўлга олди

Қозоғистон чегарачилари Ўзбекистон билан чегарада катта миқдордаги наркотик партияси қўлга олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Туркистон вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктида наркотик моддаларнинг катта партияси қўлга олинди, деб хабар берди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати. Sputnik Қозоғистон.
“22 июл куни Туркистон вилоятининг “Жибек Жолы” назорат-ўтказиш пунктида МХХ чегара хизмати инспекцион-кўрик комплекси ва хизмат итидан фойдаланган ҳолда транспорт воситасини кўздан кечириш чоғида оғирлиги 35 килограммга яқин бўлган гиёҳвандлик воситаси, тахминан героин аниқлади", - дейилган хабарда.
Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.