Коронавирус: яна 62 нафар киши касалликка чалинди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242 632 нафарни ташкил этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. 22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242 632 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Қорақалпоғистон, 3 нафари Андижон, 3 нафари Бухоро, 2 нафари Жиззах, 4 нафари Қашқадарё, 3 нафари Навоий, 6 нафари Наманган, 3 нафари Самарқанд, 2 нафари Сирдарё, 4 нафари Сурхондарё, 3 нафари Фарғона, 5 нафари Хоразм, 4 нафари Тошкент вилояти ва 15 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.
Кеча кун давомида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239 572 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 %ни ташкил этмоқда.