Бу қизиқ

Аломатсиз инфарктни қандай аниқлаш мумкин?

Мутахассис аломатсиз инфарктни қандай аниқлаш мумкинлигини айтди
Sputnik
Кардиолог Анастасия Такканднинг айтишича, энг хавфли инфаркт- бу аломатсиз кечганидир.
Бундай касалликни ўз вақтида аниқлаш ва ташхис қўйиш қийин. Сабабсиз уйқучанлик, чарчоқ ва қон босимининг жуда тез-тез ўзгариб туриши аломатсиз инфарктнинг белгиси бўлиши мумкин.
“Симптомсиз шаклда шунда эътибор бериш керакки, унда қон босими тушади, кўтарилади, пульс ҳам ё тезлашади, ёки секинлашади”, - дейди кардиолог.
Хусусан, аломатсиз инфаркт кексаларда, қандли диабет билан оғриганларда, қон босими юқори ва шунингдек инфарктни бошидан ўтказган беморларда кузатилади.