Ўзбекистонда 5G тармоғи синовдан ўтказилмоқда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ижтимоий тармоқларда бешинчи авлод 5G тармоғи синовдан ўтказилган скриншотлар билан бўлишди. Уларда юклаб олиш тезлиги 896 Мбит/с га етади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов мамлакатда 5G тармоғи синовдан ўтказилаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Самарқанд туризм марказида 5G тармоғини тест қилиш бошланди.
“Ушбу марказ нафақат халқаро тадбирлар ўтказиладиган ва туристлар яхши дам оладиган жой бўлмоқда, балки юқори тезликдаги сифатли хизматлар кўрсатишларига имкон яратилмоқда”, дейди вазир.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда биринчи маротаба барча мобиль алоқа операторлар ҳамкорлигида антенна инфратузилмасини битта мачтада кўтариб, бинолар ичида ҳам Active DAS тизими жорий қилинди.
Вазир таъкидлашича, 24-27 октябрь кунлари Самарқанд туризм марказида АКТ ҳафталиги ўтказилади.
Мазкур ишлар президент қабул қилган қилинган ПҚ-104 президент қарори билан мобиль алоқа операторлари учун яратилган қўшимча имкониятлар сабабли амалга оширилмоқда.