Ўзбекистон Покистон билан хавфсизлик комиссия тузади

Протокол 2021 йил 2 ноябрда Исломободда имзоланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонпрезиденти Шавкат Мирзиёев Покистон билан хавфсизлик бўйича ҳукуматлараро комиссия тузиш тўғрисидаги протоколни тасдиқлади.
“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида хавфсизлик комиссиясини тузиш тўғрисидаги баённома тасдиқлансин”, дейилади Lex.uz миллий қонун ҳужжатлари маълумотлар базаси сайтида жойлаштирилган ҳужжат матнида.
Протокол 2021 йил 2 ноябрда Исломободда имзоланган.
Фармонга кўра, Мирзиёев Республика Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистонда халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-қоидалари бажарилганлиги тўғрисида Покистон томонига тегишли билдиришнома юбориш ҳақида топишиқ берди.
Тасдиқланган ҳужжат икки давлат ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон ва Покистон хавфсизлик кенгашлари аппаратлари ўртасида доимий маслаҳатлашувлар ўтказишга ёрдам беради.