Бу қизиқ

Мутахассис оддий ва қамиш шакари ўртасидаги фарқни айтди

Мутахассис айтишича, малла шакар кўпчилик ўйлагандек фойдали эмас
Sputnik
Нутрициолог Ольга Гранинанинг айтишича, оддий оқ шакар ва малла шакар ҳам бир хил таъсирга эга.
Малла шакар вазн ташлашга ёрдам бермайди, чунки у худди оқ шакар каби юқори калорияли. Унинг ягона фойдали жиҳати шуки, у оқ шакар каби кўп қайта ишлашмайди. Шунинг учунда фойдали моддалар кўпроқ қолиши мумкин.
Бироқ, мутахассиснинг айтишича, дўконларда ҳатто оддий шакарни ҳам малла рангга бўяб сотишлари мумкин, чунки малла шакар қимматроқ. Аммо, ҳар қандай ранг берувчи моддалар- аслида организмга ҳеч қандай фойда бермайдиган бўш углеводлар холос.