ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. 2022 йилнинг июн ойида Ўзбекистонда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг июн ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
• Cobalt – 10 468 дона
• Lacetti-Gentra – 9 463 дона
• Damas – 6 286 дона
• Nexia T-250 – 3 225 дона
• Spark – 1 815 дона
• Махсус енгил автомобиллар - 2 597 дона.