Бу қизиқ

Тонгда қандай енгил уйғониш мумкин - мутахассис тавсияси

Кўпчилик тонгда уйғонишга қийналади. Мутахассис бу борада ўз тавсияларини берди
Sputnik
Хронотип - яъни инсон ва бошқа мавжудотлар кундалик ритмнинг индивидуал хусусиятларининг- икки тури бор: “бойўғли” ва “тўрғай”. Бироқ, тонгда уйғонишни осонлаштириш учун бир қанча “лайфлах”лар ҳам йўқ эмас.
Шифокор Татьяна Григорьева бир қанча маслаҳатлар берди.
Шифокорнинг айтишича, уйқудан олдин, албатта ётоқхонани шамоллатиш керак. Чунки тоза ҳаво ва енгил шабада, тезроқ уйқуга кетишга ва сифатига таъсир қилади.
Ухлашдан олдин тўйимли ва ҳазми оғир таом истеъмол қилмаслик лозим. Чунки бу ноқулайликлар туғдириш билан бир қаторда, ошқозон-ичак тракти учун касалликларга сабаб бўлади.
“Уйғоткич соатни аниқ вақтга қўйиб, тонгда кўзларни очиш биланоқ, тезда турига одатланиш керак. Уйғонгандан сўнг 10-15 дақиқа ҳеч қандай ҳаракатсиз ётишдан воз кечиш керак”, - дейди шифокор Татьяна Григорьева.
Уйғондан кейин эса ётоқхонани шамоллатиш ва бир стакан сув билан кунни бошлаш саломатлик учун ижобий таъсир қилади.
Унутмаслик керакки, сифатли уйқу- баракали куннинг асоси, дейди Григорьева.