ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Чўлпонота шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш асосида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари долзарб минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишди.