ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Газ соҳасида Россиядан ҳеч қандай босим ва шантаж ҳақида гапиришнинг иложи йўқ, “Газпром” барча мажбуриятларини бажаради. Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Сўнгги кунларда биз жуда кўп таъналарни эшитдик. Фон дер Ляйен хоним (Европа комиссияси раҳбари Урсула)дан ҳам, Европа Иттифоқининг бошқа вакиллари ва Европа пойтахтларидан ҳам Россия газ билан боғлиқ вазиятдан шантаж, сиёсий босим ва бошқалар учун фойдаланмоқда, деган ҳақоратларни эшитамиз. Президент Путин Теҳронда қилган тўлиқ баёнотларида, шунингдек, Стратегик ташаббуслар агентлигида кеча бўлиб ўтган тадбирда ҳеч қандай босим ёки шантаж ҳақида гапириш мумкин эмаслигини жуда батафсил тушунтирди”, деди Песков журналистларга.
Унинг таъкидлашича, бу мутлақо ёлғон баёнот ва Кремль буни қатъиян рад этади.
“Президент Теҳронда аниқ айтди: “Газпром” барча мажбуриятларини бажарди, бажармоқда ва бажаради”, дея қўшимча қилди Песков.