ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Европанинг оддий фуқаролари жорий қишда ўз уйларида музлаб қолиши учун Россия айбдор эмас. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди. РИА Новости.
“Америкаликлар европалик аҳмоқларни беадабларча ўйнагани, уларни ЕИ мамлакатлари аҳолисига қарши санкцияларнинг энг оғриқли оқибатларини ўз зиммасига олишга мажбур қилди. Бу қишда оддий европаликларнинг уйларида қаттиқ совуқ бўлади”, дея РИА Новости Медведевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
Шунингдек, у Европа ва АҚШдаги инфляция ҳамда Европа Иттифоқи ва АҚШ компаниялари Россия иқтисодиётига киритган кўп миллиард долларлик сармояларини йўқотганликларида Россия айбдор эмаслигини қўшимча қилди.