ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. 2023 йилда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консули Абдусалом Хатамов маълум қилди, деб ёзмоқда “Янги Ўзбекистон” газетаси.
Савдо ваколатхонаси Ўзбекистон саноат ва тўқимачилик маҳсулотларини сотиш ва кўргазмага қўйишни режалаштирган.
Бош консулнинг фикрича, бу республиканинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Томонлар июл ойи бошида Екатеринбургда бўлиб ўтган “Иннопром” кўргазмасида ваколатхона ташкил этиш масаласини кўриб чиқди ва муҳокама қилди. Айни пайтда улар муассаса жойлашадиган жойни танламоқда.
“Биз аллақачон бир қанча жойларни, савдо уйи очиш мумкин бўлган нуқталарни кўриб чиқдик. Бу йил, эҳтимол, амалга ошмаса керак, чунки бу ташкилий масала. Биз Россия томонини қўллаб-қувватлашдан жуда манфаатдормиз. Менимча, очилиш келаси йилнинг биринчи ярмида бўлиб ўтади”, дея аниқлик киритди Хатамов.