Августдан “Мактаб бозори” ярмарка савдолари бошланади

Ярмаркага борувчилар учун метронинг “Дўстлик-5” бекатидан савдо марказигача бепул автобуслар йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида “Мактаб бозори” ярмарка савдолари ташкил этилади. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
“Мактаб бозори” ярмаркаси 1-30 август кунлари Янгиҳаёт туманидаги “INDEX” савдо марказида ташкил этилади.
Унда ота-оналар ўз фарзандлари учун ягона мактаб формасини бевосита ишлаб чиқарувчилардан харид қилишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, ярмарка янги таълим йили учун сифатли ва ҳамёнбоп ўқув қуроллар жой олади.
Маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар томонидан арзон нархларда тақдим этади. Қулайлик тариқасида метронинг “Дўстлик-5” бекатидан савдо марказигача бепул автобуслар ташкил этилади.