Жазирама: Европа ёнмоқда ва эримоқда

Буюк Британия, Италия, Франция, Греция, Испания, Португалия ва Германияда аномал иссиқ ҳаво ҳукм сурмоқда. Об-ҳаво прогнозларига кўра, юқори ҳарорат келаси ҳафтанинг ўрталаригача давом этади.
Sputnik
1 / 9

Мадридда соябон остида ҳам қуёшдан қочиб қутила олмайсиз.

2 / 9

Кўллар ва дарёларни геологик бузилишлар, ёғингарчиликнинг камайиши ва ҳаддан ташқари иссиқлик каби омиллар комбинацияси қуритмоқда.

3 / 9

Полиция ходими айиқ терисидан ясалган миллий қалпоқ кийган британиялик аскарга сув бермоқда. У Букингем саройида қўриқчилик қилади.

4 / 9

Аномал иссиқ ўрмон ёнғинларига сабаб бўлди. Бироқ, бу франсузларнинг сузишига тўсқинлик қилмайди. Бу салқинлашнинг ягона йўли. Айни пайтда 8 мингга яқин инсон ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

5 / 9

Ўт ўчирувчилар Испания шимолидаги ўрмон ёнғинини ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

6 / 9

Европа ёнғин ва жазирамадан эриётган бир пайтда, эркак қуёшдан ҳимояланиш кремини сурмоқда, аёл эса шезлонгни тайёрламоқда.

7 / 9

Швейцарияликлар ҳам сувда иссиқликдан сақланмоқда.

8 / 9

Фавворалардаги сув ҳам салқинлашга ёрдам беради.

9 / 9

Уларда оёқларни намлаш мумкин. Масалан, бу аёллар Лондон марказидаги Трафалгар майдонида ана шундай қилишмоқда.