ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Хитой шимоли-ғарбидаги Нинся-Хуэй автоном туманидаги Иньчуань шаҳар округида бубонли вабо билан касалланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги вабонинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича минтақавий штабга таяниб хабар берган.
Агентликнинг манбага таяниб хабар беришича, бемор Иньчуанга Ички Мўғулистон автоном туманидан қайтган.
Агентлик маълумотларига кўра, Нинся-Хуэйда вабонинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича фавқулодда чора-тадбирларнинг тўртинчи даражаси жорий қилинган.
Маълумот ўрнида, вабо - ўлим даражаси юқори бўлган ўткир юқумли касаллик.У, асосан кемирувчиларнинг мўйнасида яшайдиган бургалар орқали тарқалади.