Украинча цугцванг: АҚШ капитуляция ва ядровий уруш танлови орасида

Россия иқтисодиёти “жаҳаннамий” санкциялар берган зарбаларга дош бера олди. Аммо Америка ва Европага шундай қийин бўлдики, улар ҳатто буни яширишга ҳам қодир эмас. Кузда эса вазиятнинг янада хавфли бўлиш эҳтимоли бор
Sputnik
Швеция ОАВ маълумотларига кўра, Донецк атрофида яқинда миллий ҳарбий –ҳаво кучларида истеъфога чиққан 28-ёшли лейтенант вафот этган. Манбада келтирилишича, у ҳарбий ҳаракатлар зонасига бир неча ой аввал “ўзининг тактик билимлари билан бўлишиш” мақсадида келган.
Ушбу янгилик, маҳаллийлигига қарамасдан, Ғарбнинг аро йўлда қолгани ва яқин вақтларда ўзининг Украинада кейинги иштироки шакли бўйича асосий қарорни қабул қилишга мажбур бўлаётганини тасдиқлайдиган воқеа-ҳодисалар сафига кирди.
Муаммо шундаки, жараёнлар барча йўналишларда Атлантика океанининг икки томони қандай режалаштирган бўлса, шундай ривожланмоқда. Қолаверса, ҳолат жуда тез хатарли бўлиб бормоқда.
Россия иқтисодиёти “жаҳаннамий” санкциялар берган зарбаларга дош бера олди. Аммо Америка ва Европага шундай қийин бўлдики, улар ҳатто буни яширишга ҳам қодир эмас. Кузда эса вазиятнинг янада хавфли бўлиш эҳтимоли бор.
Москвани яккалаб қўйиш ҳам ўхшамади. Бундан ташқари, бўлаётган воқеаларни кузатиб туриб, ғарбий бўлмаган дунё глобал гегемонга ўз нафратини ошкора намойиш этмоқда. Байденнинг Яқин Шарққа қилган ташрифи шармандалик билан тугади, уни ҳатто энг баланпарвоз нутқлар билан ҳам яшириб бўлмайди. Аммо Путин кеча Теҳронга яхши бориб келди. Лавровнинг ўзи ҳам Индонезиядаги саммитда мамлакатимизни бойкот қилиш “Катта йигирматалик”нинг қўлидан келмаётганини намойиш этди.
Аммо энг муҳими- Украинада яхши эмас. Фронтдаги ҳодисалар худди олдингидек аста-секинлик билан давом этмоқда. Шундай экан, диван экспертлари ҳисоб кимнинг фойдасига ҳал бўлаётганини таҳлил қилишдан чарчамаяпти. Бошқа томондан амалдорлар орасида воқеалар моҳиятини очиб берувчи баёнот ва қарорлар тобора кўпроқ тарқалмоқда. Зеленскийнинг бош прокуратура ва Хавфсизлик хизмати раҳбарларини олиб ташлаши ва “қониқарсиз ишлари” ҳамда “давлатга хиёнатнинг кўпгина фактлари” келтирилгани ўз-ўзидан далолат беради.
Ғарб эса Москва билан жанг қилишда айнан Украинани тиккан эди. Бу ерда мағлубият бўлиши мумкин эмас. Аммо ишлар исталганидек бўлмаяпти.
Украинада Ғарб украин қуролли тузилмаларидан ўз прокси-қўшини сифатида фойдаланиб Москва билан жанг қилмоқда. Назарий жиҳатдан, бу чиндан ҳам ажойиб режа эди. Биринчидан, ядровий державаларнинг тўғридан-тўғри қарама-қарши келиш хавфи йўқ. Иккинчидан, бу ўзи жанг қилганга қараганда, анча арзонга тушади. Ва, учинчидан, қарама-қаршиликнинг бундай формати (иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий ва ҳк.) Европа ва АҚШ камроқ харажатга тушаётган бир пайтда мамлакатимизни ҳолдан тойдиришни англатади.
Аммо Россиянинг беш ойлик махсус операциясида маълум бўлдики, Ғарб Украинада янада чуқурроқ заифлашиб бормоқда.
У яна ва яна кўп пул сарфлашга мажбур бўлмоқда. Ҳа, босмахона томонидан шиширилган триллион долларлик пуфакчалар фонида ажратилган миллиарлар унчалик аҳамиятли бўлмаслиги мумкин. Аммо, ички инқироз фонида Европа ва Америка жамиятлари томонидан бу харажатларни қўллаб-қувватлаш доимий пасайиб бораётир.
Иттифоқдош қўшинлар томонидан парчаланиб кетаётган қўшинларнинг ўрнини тўлдириш учун Ғарб доимий қуроллар ажратишга мажбур. Қолаверса, бу Ғарбда ишлаб чиқарилган анча қиммат ва замонавий қуролларга ҳам эҳтиёж туғилмоқда. Улар Россия ва республика қўшинларига ташвиш туғдириши мумкин, аммо улардан фойдаланиш ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб қолмайди. Бундан ташқари, Россия бундай қуролларга қандай қилиб қарши туришни ўрганмоқда. Киевга ҳам ишониб бўлмайди, чунки етказилаётган кўпгина қуроллар партиялари йўқолиб бормоқда. Журналистлар эса энг оддий ўғричилик ва Россия томонига сотилганлик фактларини келтиришмоқда.
Шведнинг ҳалок бўлгани оммага маълум қилингани Киев томонда туриб жанг қилаётган хорижликларнинг муаммоларини янада чуқурлаштирди. Шубҳасиз, улар орасида қўшимча пул топиш ниятида ёки нацистлик эътиқоди туфайли Украинага келган оддий ёлланма аскарлар кўп. Аммо “истеъфодаги лейтенант” бошқа масала, афтидан у “фуқаролик кийимидаги” ҳарбий маслаҳатчи бўлган. Умуман олганда, НАТО мамлакатлари ва НАТОнинг ўзи яқин давлатлар узоқ вақтдан буён томонлардан бирининг ҳақиқий ёрдами билан можародан расман узоқлашиш усулидан фойдаланишади.
Натижада тақсим Ғарб мамлакатлари учун жуда ҳавотирли бўлиб чиқади: пуллар, қуроллар (улар аллақачон танқис) ва одамлар йўқолади. Ички вазият ёмонлашяпти. Натижа эса йўқ. Қолаверса, Вашингтон ва Европа пойтахтларида қабул қилинган ҳар бир қарор билан прокси-қопқоқ (ҳеч кимни алдамаса ҳам) уларнинг Россияга қарши уруши билан очилиб кетади.
Савол пайдо бўлади: Ғарб энди қандай ҳаракат қилиши керак?
Унда учта аниқ-равшан вариант бор: 1) чекиниш 2) расмиятчиликни ташлаб Украинада Россияга қарши тўғридан-тўғри можарога кириш 3) ва ҳозирги мантиқ билан давом этиш.
Биринчи вариант Ғарбнинг Москва олдида тўлиқ капитуляцияси дегани. Бу ҳозирги пайтда ақл бовар қилмас бўлиб туюлади. Иккинчиси-сайёрани глобал ядро уруши ёқасига қўйиб, унда ҳалок бўлиш. Ва албатта учинчи вариант ўзини самарасиз эканлигини аллақачон исботлаган. Бу Киевга ҳар томонлама қиммат ёрдамни янада оширишни англатади. У фронтдаги вазиятни ўзгартиришга қодир эмас ва фақат АҚШ ва Европани ютқазиши аниқ бўлган можарога янада чуқурроқ тортади.
Хуллас нима қилмасин, натижаси битта.
Айнан шу тўпламдан Ғарб “Россия устидан ғалаба” иборасини жамлашга ҳаракат қилади.