ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. “Тошкент” халқаро аэропортида 20 июлдан йўловчиларни кузатиш ва кутиб олиш автотураргоҳларига киришда қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Бу ҳақида Uzbekistan Airports хабар берди.
“Бундай ноқулайликлар аэропортнинг олд қисми реконструкция қилиниши муносабати билан келиб чиқиши мумкин”, - дейилади хабарда.
Uzbekistan Airports фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан терминалига кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чекловлар жорий этилганди.