ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Россиядан нефть етказиб беришга чекловлар жорий этилган тақдирда унинг нархи кескин ошади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Теҳрондаги Остона саммити якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб нефть масаласида газ билан бўлгани бир хатони қайта такрорлайди.
“Ҳозир биз Россия нефти ҳажмини чеклаш, Россия нефтининг нархини чеклаш ҳақида ҳар хил ёлғон фикрларни эшитяпмиз. Буларнинг барчаси худди газ билан содир бўлаётган нарса”, - деди Путин.
У тегишли таклифлар “олий маълумотли одамлар” томонидан берилаётганидан ҳайратда эканини яширмади.
“Натижа - нархларнинг кўтарилиши бир хил бўлади [газ билан]. Нефть нархи осмонга кўтарилади”, - деб таъкидлади Россия раҳбари.
Аввалроқ Европа эмбаргога қадар Россиядан кўпроқ нефть олишга шошилаётгани ҳақида хабар берилган эди.