Бу социалистик давлатларда ўтказилган илк Олимпиада эди.
Совет қўшинларининг Афғонистонга киргани сабабли ўйинларни 64 давлат бойкот қилди.
Улар йўқлигида СССР медаллар жадвалида ишончли тарзда етакчилик қилган.
️Олимпиадага 862 миллион рубль сарфланганди — қилинган харажатлар ўзини деярли тўлиқ қоплаган.
️ОЎ-80 ўтказилиши учун Москва ва Лос-Анжелес овозга қўйилган. Аммо ХОҚ аъзоларининг ярмидан кўпи фаришталар шаҳрига овоз бермади.
Олимпиада-80 Москва деб аталса-да, мусобақалар Киев, Ленинград, Минск ва Таллинда ҳам бўлиб ўтди.
Москва Олимпиадасининг нишонига айланган айиқ ҳақида. Олимпия айиғининг осмонга кўтарилиши ҳатто ДХҚ учун ҳам кутилмаган воқеа бўлди — бу сценарий бўйича келишилмаганди.
Ўйинлар учун спорт мажмуаларидан ташқари “Олимпия шаҳарчаси” турар-жой массиви ва Шереметьево аэропорти қурилди. Улардан бугунги кунда ҳам фойдаланилмоқда.