Газли ва газсиз сув ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Мамлакат хориждан 47 млн литр салқин ичимликлар импорт қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Январь-июнь ойларида Ўзбекистонда йирик саноат корхоналари томонидан 279 млн литр минерал газли ва газсиз сувлар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, ўтган йили мамлакатда барча саноат корхоналари томонидан 801,2 млн литр минерал газли ва газсиз сувлар ишлаб чиқарилган.
Бу 2020 йилга нисбатан солиштирилганда 44,8 % га ошган.
Қолаверса, шу йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хориждан 47 млн литр салқин ичимликлар импорт қилган.