ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Россиялик ҳарбийлар Харьков яқинида озод қилинган қишлоқларга 50 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Украинага инсонпарварлик ёрдами ҳар куни жўнатилмоқда. Маҳаллий аҳоли ҳарбийларга етказиб берилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдиришмоқда.
Уларга ҳаёт учун биринчи зарурий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.Украиналик ҳарбийлар ортга чекиниш пайтида барча дўкон ва омборларни йўқ қилиб кетишган.
“Деярли ҳар ҳафта олиб келиб, одамларга тарқатишади”, - дейди маҳаллий аҳолидан бири.
Юк таркибидан озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва биринчи зарурий буюмлар ўрин олган.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан Донбассда таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.