Тадқиқот хулосаси Metabolic Brain Disease журналида эълон қилинган мақолада келтириб ўтилган. Унга кўра, ёғли овқатлар истеъмол қилганда, сичқонларнинг когнитив функцияларида бузилишлар кузатилган.
30 кун давомида сичқонларни фақат ёғли овқат билан тўйинтиришган. Натижада қандли диабет, когнитив функцияларининг бузилиши, шунингдек, ташвишланиш ҳисси, тушкунлик ва Альцгеймер касаллигига хос бўлган аломатлар аниқланган.
Нейродегенератив касаллик ривожланишига мойил бўлган генетик жиҳатдан ўзгартирилган сичқонлар когнитив функциянинг сезиларли даражада ёмонлашишини ва миядаги патологик ўзгаришлар кузатилган. Когнитив заифлашган сичқонларда ёмон метаболизм туфайли вазн ортган.
Шундай қилиб, семизлик ва диабет марказий нерв тизими фаолиятини бузади. Бу билан руҳий тушкулик ҳамда когнитив функцияларнинг бузилиши келиб чиқади.
Мутахассисларнинг фикрича, мазкур тадқиқотни сурункали семириш ва диабетнинг Альцгеймер касаллиги билан боғлиқлиги ҳам тасдиқлайди. Маълумотларга кўра, бундай касалликка чалиниш ҳолати 2050 йилга бориб 100 млн.га етиши мумкин.