ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Россия Украинага Америка қуроллари етказиб берилишига қарамасдан, у ерда ўтказаётган махсус ҳарбий операциясининг мақсадларига эришади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
Сиёсатчи телеграм каналидаги навбатдаги постини АҚШ томонидан Украинага етказиб берилаётган қурол-яроғ қандай қилиб “қурол ўғриларини” бойитиши ҳамда террорчилар ва радикаллар қўлига янги ҳарбий техникалар тушишига бағишлаган.
“Россия барча олдига қўйган мақсадларига эришади. Шунда тинчлик бўлади. Бизнинг шартларимизда. Европа ва океан ортида довдираган сиёсий импотентлар сайраётган шартларда сира тинчлик бўлмайди”, - дея таъкидлаган Медведев.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан Донбассда таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.