Ахсикент ёдгорлигида қорахонийлар даврига оид деворий суратлар топилди - фото

Олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида деворий суратлар ва ганчкорлик санъати намуналари ҳам аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида жойлашган Ахсикент ёдгорлигида қорахонийлар даврига оид деворий суратлар аниқланди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.
Миллий археология маркази ходимлари илк маротаба бу каби суратларни Фарғона водийсида деворий суратларни аниқлашди.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Айтилишича, Қорахонийлар даврига тегишли суратлар архитектура иншоотлари деворларини безаб турган.
Шунингдек, Ахсикент археологик ёдгорлигида алебастр ва лойга ўйиб ишланган ганчкорлик санъати намуналари ҳам аниқланди.
Айни вақтда реставраторлар гуруҳи деворий суратлар ва ганчкорлик буюмларини таъмирлаш ва тиклаш ишларини олиб боришмоқда.